ХАЛҚАРО СЕРТИФИКАТЛАР ОЛИНДИ

Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда қурилиш ва бунёдкорлик ишларига катта эътибор қаратилмоқда, Бу соҳага йирик маблағлар жалб қилиниб, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш жабҳаси ҳам тез суръатларда ривожланмоқда. Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати департаменти Навоий вилоят бўлими мутахассислари қурилиш ташкилотларининг сифатли маҳсулот ишлаб чиқариши ва уларга халқаро ИСО сертификатлари олишларига эришиш, рақобатбардошлигини ошириш мақсадида қатор ишларни амалга оширишмоқда.

Шу мақсадда, Қизилтепа туманидаги «ISMOILJON DILDORAXON», Кармана шаҳридаги «QURUVCHI» МЧЖ ва Нурота туманидаги «ASHRAF» хусусий корхоналарига маҳсулот сифатини оширишга қаратилган ИСО 9001(Сифатни бошқариш тизимлари), ИСО 14001(Экологик бошқарув тизимлари) ва ИСО 45001(Иш жойларида саломатлик ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш тизимлари) халқаро стандартларини жорий қилишда амалий ёрдам кўрсатилди. Натижада жорий йилнинг 18-19 июн кунлари ушбу корхоналарга Словакияда рўйхатга олинган халқаро “Astraia management” сертификатлаштириш идорасининг мазкур халқаро стандартлар жорий қилинганлиги ҳақидаги  сертификатлари топширилди.    

Ушбу сертификатларни қўлга киритган корхона ва ташкилотлар  “Қурилишда танловларни ўтказиш бўйича республикада комиссияси”га ҳужжат тақдим этиши ва белгиланган имтиёзга эга бўлишлари мумкин.

Шунингдек вилоятдаги яна 4 та қурилиш ташкилотида халқаро стандартларни жорий этиш ишлари якуний босқичга кирган бўлиб, сертификатлаштириш ишларига тайёргарлик кўрилмоқда.