Мақсадимиз – миллий сифат инфратузилмасини ривожлантириш

Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги таркибидаги Департамент, Миллий метрология институти ва “UzTest” ДК Самарқанд бўлинмаларимутахассислари “SAMERTEKS-GILAM”, “KAPLANSER SAM”, “URGAZ CARPET”, “KAMALAK TEKSTIL”, “NUR-SAM-QUR” корхоналарида бўлишиб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишишди. Ташриф давомида шунингдек, республика Президентининг 2021 йил 2 июндаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш ва фаолиятини ташкил қилишга тегишли Фармон ва қарорлари муҳокама қилинди.

Корхона масъуллари билан мазкур ҳужжатларда тадбиркорларга белгиланган қулайликлар, маҳаллий маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш, ички бозорга сифатли ва хавфсиз маҳсулотлар келтирилишини таъминлаш, миллий сифат инфратузилмасини ривожлантириш, мутахассислар малакасини оширишга қаратилган вазифалар юзасидан фикр алмашилди.