Давлат назорати департаменти мутахассислари 2022 йил январ ойида ҳамжихатлилик рухида замонавий иш услублари – ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда қўйилган вазифаларни муваффақиятли адо этишди. Ўтган январ ойи даврида 956 та корхонада профилактика тадбирлари ўтказилди. Натижада 301 та корхона 510 та техник регламент ва стандартлар билан таъминланди.
Шунингдек тадбиркорларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги ПФ-6240-сонли Фармони ва ПҚ-5133-сонли Қарори мазмун мохияти ҳамда халқаро талаблар бўйича тўқимачилик корхоналарида “OEKO-Tex” меъёри, электро техника тармоғида “СЕ” маркировкаси, қишлоқ хўжалигида “Global G.A.P.” ва “Organic” тизимларини қўллашнинг афзалликлари тушунтирилди. Тадбиркорлар учун соҳага оид масалаларда яратилган енгилликлар ва имтиёзлар билан яқиндан таништирилди.

. Бундан ташқари феврал ойида профилактика тадбирларини ўтказиш мақсадида корхоналар рўйхати шакллантирилди ва режа-жадвал ишлаб чиқилди.