НАВОИЙ БИЗНИНГ ИФТИХОРИМИЗ

Буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги муносабати билан, унинг бебаҳо ижодий-илмий меросини чуқур англаш ҳамда ўлмас асарларини тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агеннтлигининг давлат назорати департаментида, ходимлар ўртасида Навоийхонлик тадбири ўтказилди. Тадбирда Навоий ижодига мансуб бўлган ғазаллар ўзбек, рус ва инглиз тилларида ёдга олинди. Шунингдек ҳамкасблар ўртасида Навоий хотирасини абадийлаштириш. шеърий ва насрий асарларини ўрганиш ишлари доимий равишда олиб борилишига замин яратилди.