Департаментда оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитация қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 23 ноябрдаги 243-сонли қарори билан тасдиқланган” Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситалари вакилларини давлат ҳокимияти органлари ҳузурида аккредитация қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ амалга оширилади.
ОАВ вакиллари Департаментда аккредитациядан ўтишлари учун таҳририятнинг расмий бланкида бош муҳаррир томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган буюртма беришлари лозим. Буюртмада қуйидагилар кўрсатилиши шарт:
ОАВ номи ва тури
Йўналиши
Маълумотларни тарқатиш географияси
электрон почта манзили
Таҳририят телефон ва факс рақамлари
Юборилаётган вакил(лар)нинг фамилия, исми ва отасининг исми
Ўз вазифаларини бажаришда қўлланиладиган ускуналар рўйхати.
Буюртмага шунингдек, мухбирнинг хизмат вазифаси, паспорт маълумотлари, диплом нусхалари, электрон манзили, телефон рақамлари ва белгиланган шаклдаги 4 та фотосурат илова қилиниши керак.