“Ўзстандарт” агентлиги ҳузурида ташкил этилган Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш департаменти фаолияти тўғрисида
2019 йил 6 май Миллий матбуот уйи
Маълумки Республикамиз Президенти ўзининг ҳар бир чиқишида, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик субьектлари билан ҳар бир учрашувида мамлакатимизни янада ривожлантириш, халқимиз ҳаётини фаровон қилишнинг ягона йўли жаҳон миқёсида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва халқаро меҳнат тақсимотида ўз ўрнимизни топа билишимизда эканлигини такрор ва такрор уқтирадилар. Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг пировард мақсади ҳам ушбу вазифаларни амалга оширишга қаратилган. Президентимиз ва Республика ҳукуматининг “Ўзстандарт” агентлиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган қарорлари ҳам аслида мамлакатимизда жаҳон стандартларига мувофиқ бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлашга йўналтирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059 сонли қарори билан “Ўзстандарт” агентлиги ҳузурида Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш департамент(кейинги ўринларда — департамент)и ташкил этилди ва қуйидаги вазифалар юклатилди:
— Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонун бузилишларининг олдини олиш ва профилактика қилинишини амалга ошириш;
— Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология масалаларида тадбиркорлик субьектларига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш;
— Техник регламентлар, стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши, ўлчов бирликлари ягоналиги ва ишончлилигини таъминлаш мажбурий сертификатлаштириш қоидалари талаблари бажарилиши устидан давлат назоратини ташкилқилиш ва амалга ошириш.
Қарорда шунингдек, департамент юридик шахс сифатида фаолият юритиши ва унинг фаолияти устидан умумий раҳбарлик Агентлик зиммасига юкланиши белгиланган.
2019 йил 24 апрелда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 348-сон (Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида)қарори билан эса Департаментнинг Низоми, меъёрий-ҳуқуқий ва молиявий асослари ва фаолиятининг устивор йўналишлари белгилаб берилди.
Ушбу йўналишлар, бир оғиз сўз билан айтганда асосан тадбиркорлик субьектларига меъёрий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, уларга товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишда юзага келаётган тўсиқларни бартараф қилишга қаратилган.
Департамент ташкилий тузилмаси ҳам ушбу вазифаларни амалга ошириш нуқтаи-назаридан шакллантирилган бўлиб, техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этиш, ўлчов бирликлари ягоналигини таъминлаш, озиқ-овқат сифати ва сертификатлаштириш қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш фаолиятнинг устивор йўналишлари ҳисобланади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Департамент собиқ вилоят стандартлаштириш ва метрология бошқармалари негизида ташкил этилган бўлсада, моҳияти, фаолият йўналишлари жиҳатдан улардан тубдан фарқ қилади. Собиқ бошқармаларда асосий йўналиш стандарт ва бошқа меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя қилинишини назорат қилишдан иборат бўлган бўлса, департамент мутахассисларининг асосий вазифаси тадбиркорларга ушбу меъёрий ҳужжатлар талабларини бажаришда амалий ва услубий ёрдам кўрсатишдан иборат этиб белгиланган.
Бу ёрдам давра суҳбатлари, семинарлар, конференция ва мулоқотлар ўтказиш йўли билан техник тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳаларида қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш ва профилактикаси ни амалга оширишда, ўтказилган тадбирлар, давра суҳбатлари ва мулоқотларни матбуот орқали ёритишда ва бошқаларда ўз ифодасини топади. Шунингдек очиқ эшиклар ўтказиш орқали зарур ахборот ва маълумотлар тадбиркорларга етказилади, тарқатма материаллар тайёрланиб, тарқатилади. Тадбиркорлик субьектлари ўртасида ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни ошириш ва қонун устуворлигини мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбирларида иштирок этади.
Техник жиҳатдан тартибга солиш, метрологик қоидалар ва сертификатлаштириш тартиблари соҳаларида норматив ҳужжатларни ишлаб чиқаришда амалий ёрдам кўрсатади, рус ва ўзбек тилларига таржима қилади.