ДИҚҚАТ: СИФАТСИЗ МАҲСУЛОТ
ҚУЛОҚЧИН КАВШАРИДА ҚЎРҒОШИН!
Ҳар замонда – бир замон деганларидек, бугунги кун ёшларини хоҳ кун чиқарда бўлсин, хоҳ кунботарда умргзааронлик қилишмасин деярли барча-барчасини қулоғида гўшак-қулоқчин билан кўрасиз… Баъзилари ҳатто уйқусида ҳам бу унсурни қулоқларидан мосуво қилишмайди денг. Шунга яраша бу анжоми замоннинг тури, хили русуми ҳам турфача. Хўш уларнинг ҳаммаси ҳам безарарми… Мутахассисларимиз жаҳон бозорида таклиф қилинаётган қулоқчинларни ўрганиб … Read more
ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ ТОК УРАДИ!
Бугунги кунда ҳаётимизни электр токисиз тасаввур қилиш қийин. Электр токи нафақат энергия манбаи, уй, ишхона, кўча ва майдонларимизнинг чароғонлиги кафолати, балки кундалик ҳаётимизда ишлатиладиган, тирикчилик, уй-рўзғор ташвишларимизни ҳам енгиллаштирадиган сон-саноқсиз ускунаю-мосламаларимиз учун ҳам қувват манбаи. “Диққат сифатсиз маҳсулот” рукнимизнинг бугунги сонини Кундалик ҳаётимизда фойдаланадиган, уйимизни чароғону, ташвишимизни енгилу-осон қиладиган, бироқ соғлигимиз ва ҳаётимизга хавф туғдирадиган … Read more
КОСМЕТИКА ГЎЗАЛЛИК ВОСИТАСИМИ ЁХУД САЛОМАТЛИККА ТАҲДИД?!
Гўзалликка интилиш ҳар бир аёл учун табиий туйғу. Айниқса ХХ аср иккинчи ярмидан кейин дунёда аёллар ҳуқуқлари таъминланишига эътибор кучайиши билан, гўзаллик воситаси ҳисобланмиш косметика ва парфюмерия воситалари ишлаб чиқариш кескин ривожланиб, саноатнинг алоҳида тармоғига айланди, десак муболаға бўлмайди. Бироқ шу билан бирга бу воситаларнинг таркибида кимёвий моддалар жуда катта миқдорни ташкил қилишини ҳамма ҳам … Read more
ҲИМОЯ НИҚОБЛАРИ ҲИМОЯ ҚИЛАДИМИ?
Мана бир йилдирки, жаҳон бўйлаб коронавирус пандемияси ҳукм сурмоқда. Ушбу шароитда мамлакатимиз раҳбарияти, тегишли масъул ташкилотлар, қолаверса халқимиз саьй-ҳаракатлари натижаси ўлароқ, юртимизда ушбу юқумли дарднинг тарқалиш суръатлари жиловланди. Шу билан бирга дўконларимизда турли мамлакатлардан келтирилган ҳимоя ниқоблари ҳам кўпайиб қолди. Уларнинг ҳаммаси ҳам белгиланган талабларга жавоб берадими, ҳақиқатан ҳам вирусдан ишончли ҳимоя қилаоладими? Қуйида ЕИ … Read more
БОЛАНГИЗГА ЎЙИНЧОҚ ОЛИШДА ЭЪТИБОРЛИ БЎЛИНГ!
“Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Департамент томонидан ташкил этилган хавфли ва сифатсиз маҳсулотлар тўғрисидаги ахборотлар жойлаштириладиган сontrol.standart.uz порталига киритилган маҳсулотлар сони 900 га яқинлашиб қолди. Улар жумласида болажонларимиз учун мўлжалланган 170 тадан кўпроқ ўйинчоқлар ҳам мавжуд. Шу боис улар билан танишиб қўйиш фойдадан холи бўлмайди, деб ўйлаймиз. ЁҒОЧ ЎЙИНЧОҚ Хабарнома тури: жиддий таҳдидли маҳсулот Маҳсулот номи: Wooden … Read more
ХАЛОС ҚИЛАДИМИ, ДУЧОР ҚИЛАДИМИ?!
Жаҳон бўйлаб тарқалган коронавирус инфекцияси боис дезинфекциялаш воситаларига талаб кескин ошиб кетганлиги бугунги кунда ҳеч кимга сир эмас. Бу ҳол ўз навбатида ушбу маҳсулотларнинг турфа хил турларининг кўпайишига олиб келмоқда. Бироқ бозор ва дўконларимизда учраётган дезинфекция воситаларининг ҳаммаси ҳам хавфсиз ва сифатлими? Қуйида ЕИ бозорларида сотувдан олинган хавфли ва сифатсиз дезинфекциялаш воситалари тўғрисида сўз боради. … Read more
ҚУЛОҚ ТОЗАЛАГИЧДА ҚЎРҒОШИН!
Аввал хабар қилганимиздек, Европа Иттифоқи (ЕИ) ва Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи (ЕОИИ) хавфли маҳсулотлар ҳақида тезкор хабар бериш ахборот тизимларига киритилган маҳсулотларнинг мамлакатимиз ички бозорига киритилишининг олдини олиш ахборот тизими шакллантирилмоқда. ЕИнинг истеъмол моллари хавфсизлигини назорат қилувчи RAPEX тизимига янгидан аниқланган сифатсиз маҳсулотлар киритилди. Қуйида ушбу рўйхатга киритилган ва мамлакатимиз ички бозорига киритиш ман қилинган баъзи товарлар … Read more
ЎЙИНЧОҚЛАР ХАВФСИЗЛИГИ ТАЪМИНЛАНИШИ ШАРТ
Маълумки дўконларда пластик материаллардан тайёрланган болалар ўйинчоқлари турфа хил. Хўш, уларнинг ҳаммаси ҳам хавфсизми, болажонларимизнинг соғлигига таҳдид туғдирмайдими? Қуйида Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган ва ЕИ бозорига киритилиши ман қилинган ўйинчоқлар тўғрисида сўз боради. ПЛАСТИК ЎЙИНЧОҚ Хабарнома тури: жиддий хавфли маҳсулот Маҳсулот номи: Yellow Duck Русуми: номаълум Тавсифи: пластик сариқ ўрдаклар Таҳдид тури: кимёвий Хавф: … Read more
ЭЛЕКТР УСКУНАЛАРИ СИФАТИГА ЭЪТИБОРЛИ БЎЛИНГ
Ўтган ҳафта адоғида ЕИнинг истеъмол моллари хавфсизлигини назорат қилувчи RAPEX тизимига янгидан аниқланган сифатсиз маҳсулотлар киритилди. Қуйида ушбу рўйхатга киритилган ва мамлакатимиз ички бозорига киритиш ман қилинган баъзи товарлар тўғрисида маълумот халқаро қабул қилинган шаклда берилмоқда. Тўлиқ маълумотлар эса, одатдагидек сontrol.standart.uz электрон манзилида. ЁРИТИШ УСКУНАСИ Хабарнома тури: жиддий таҳдидли маҳсулот Маҳсулот номи: E27 LED Globe Bulb … Read more