Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан 2021 йилда давлат назорати йўналишида амалга оширилган фаолияти
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан ишлаб чиқаришда ва савдода белгиланган талабларга номувофиқ, сифатсиз ва сертификатсиз маҳсулотларни аниқлаш ва бартараф қилиш юзасидан давлат назоратини ўтказиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, ўтган 2021 йил давомида ўтказилган давлат назорати натижасида 542 турдаги (озиқ-овқат, металл, қурилиш ва бошқа) маҳсулотлар стандартлар ва техник регламентлар талабларига номувофиқлиги аниқланди.
Маҳсулот сифати бўйича назорат.
202 та корхонада 536 та маҳсулотлар давлат назоратидан ўтказилди. Натижада:
— 44 турдаги маҳсулотларда мувофиқлик сертификатлари мавжуд эмаслиги;
— 315 турдаги маҳсулотлар стандартлар ва техник регламентлар талабларига номувофиқлиги аниқланди, шундан Республика ҳудудига савдо мақсадида олиб келинган 261 турдаги импорт маҳсулотларидан номувофиқ деб топилган 107 тасига тақиқ кўйилди (64 % озиқ-овқат, 10 % металл ва 26 % бошқа турдаги маҳсулотлар);
Сертификатлаштириш идоралари назорати.
24 та сертификатлаштириш идораларида давлат назорати ўтказилган.
502 та камчиликлар аниқланди ва сертификатлаштириш идораларининг
37 нафар мутахассислари маъмурий жаримага тортилди.