Сертификатлаштириш бўйича

Сертификатлаштириш соҳасида қонунчилик бузилишининг олдини олиш бўйича профилактика тадбирларини амалга оширади ҳамда корхоналарга ҳар томонлама ёрдам кўрсатади;

корхоналарга сертификатлаштириш соҳасида  норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда амалий ёрдам кўрсатади;

мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига риоя этиш устидан давлат назоратини ташкиллаштиради ва амалга оширади;

сертификатлаштириш соҳасида аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш чораларини кўриш бўйича зарур тавсиялар беради;

мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига номувофиқ маҳсулотлар (хизматлар) реализация қилиниши фактларини аниқлайди;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини сертификатлаштириш масалалари бўйича  норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан  таништиради;

сертификатлаштириш соҳасида корхоналар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича чораларни амалга оширади;

сертификатлаштириш соҳасида қонунчилик талаблари бузилиши бўйича огоҳлантириш ва профилактика чораларини оммавий ахборот воситаларида ёритади.