Стандартлаштириш бўйича

стандартлаштириш соҳасида қонун ҳужжатлари бузилиши олдини олиш ва профилактикасини амалга ошириш;

 стандартлаштириш масалалари бўйича тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама кўмаклашиш;

 стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиш юзасидан давлат назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш;

 стандартлаштириш соҳасида ҳуқуқбузарликларни аниқлаш юзасидан комлекс чора-тадбирларни амалга ошириш ва уларни келтириб чиқаришга асос бўлувчи сабаб ва шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш.

тадбиркорлик субъектларини стандартлаштириш соҳасидаги қонунчилик талаблари акс этган тарқатма материаллар билан таъминлаш;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини стандартлаштириш масалаларига тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ўз вақтида таништириш ва етказиш ишларини ташкил этиш;

стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларни таржима қилишда (рус ва давлат тилига) амалий ёрдам кўрсатиш;

стандартлаштиришга доир   норматив ҳужжатларни, агар улар техник даражани ва маҳсулот сифатини оширишга хизмат қилмаётган бўлса ҳамда амалдаги қонунчиликка зид бўлса, уларни бекор қилиш, амал қилиш муддатини қисқартириш ва ўзгартиришлар киритиш ёки қайта кўриб чиқиш таклифини киритиш.